Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда «Дамас», «Isuzu» ва «Нексия» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15.07.2021 21:04,  
419

Бугун, 15 июль куни соат 13:00ларда Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 34-километрида «Сирдарё-Гулистон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Дамас» русумли автомашина ортга қайрилиб олаётган вақтда ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келган «Isuzu» русумли юк автомашинаси уриб юбориши натижасида қарама-қарши томонига чиқиб кетиб ағдарилган.

«Isuzu» юк автомашинаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган вақтда шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир тўсиққа урилиб ЙТҲ содир этган.

ЙҲХББ хабарига кўра, тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан