Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда “Департамент ходими” қўлга олинди
2.06.2021 11:49,  
527

Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини “Департамент ходими” деб таништирган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлимининг билдиргисига асосан Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. бошқа бир фуқаро А.га ўзини “Департамент ходими” деб таништириб, унга 1 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали шаҳар ҳудудидан бекат дўкон қуриш учун ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан