Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда ДХХ ва ИИВ яширин гуруҳни қўлга олди
21.01.2021 12:05,  
1314

Шу йилнинг 21 январь куни Сирдарё вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Сирдарё вилоятида «жиҳодчилар» экстремистик оқимининг яширин гуруҳи аъзолари ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур гуруҳнинг 2 нафар етакчиси Россия Федерациясида мавсумий ишлаши давомида радикал гуруҳлар таъсирига тушиб, яшаш жойига қайтиб келганларидан сўнг аҳоли орасида ўзларининг бузғунчи ғояларини тарғиб қилиш ва интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали халқаро террорчилик ташкилотларнинг ғоявий раҳномаларининг маърузаларини тарқатиш билан шуғулланишган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори асосида таъқиқланган экстремистик ва террорчилик гуруҳларга алоқадор шахсларнинг мақола ва маърузаларини интернет тармоғидан юклаб олиб, уларни сақлаш ва атрофдагиларга тарқатиш, шунингдек, Сурия Араб Республикасида давом этаётган қуролли тўқнашувларда иштирок этувчи террорчилик гуруҳларни молиялаштириш билан шуғулланган.

Ушбу жиноий гуруҳ раҳбарлари 2020 йилда Сардоба сув омбори билан боғлиқ сув тошқини оқибатида талофат кўрган масжидларнинг қайта қурилишига моддий кўмак йиғишни айтиб, «Telegram» мобиль мессенжерида ҳайрия гуруҳини очиб, муқаддас қадамжонинг қайта қурилишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган мўмин мусулмонларни алдаб, улар томонидан банк пластик картасига туширилган маблағларни Сурияга жўнатиш билан шуғулланганлар.

Қўлга олинганлардан баъзилари карантин чекловлари бекор қилингач, Сурияга чиқиб кетишни режалаштириш мақсадида ушбу мамлакат ҳудудидаги маслакдошлари билан алоқада бўлиб келгани айтилади.

Тезкор тадбирлар натижасида экстремистларнинг барча аъзолари қўлга олиниб, яшаш манзилларида ўтказилган тинтув тергов харакатлари давомида, уларнинг жиноий фаолиятини фош этувчи далилий ашёлар олинди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлар давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан