Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда ҳокимнинг қарорларини соҳталаштириб, фирибгарлик содир қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
27.12.2021 08:51,  
103

Ш.Одинаев ҳеч қаерда ишламасдан, унда ер майдони ажратиш ва эгалик қилиш ҳуқуқига оид ҳужжатларни тасдиқлаш ваколати бўлмаса-да, 2020 йил 6 июль куни ўзининг ўртоғи Д.Мустафақуловга Гулистон шаҳар ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали, Гулистон шаҳар ҳудудидан уй-жой қуриш учун 0,04 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилиб, уни ишонтириб, алдаб, пора беришга далолат қилиб, жами 11.000.000 сўмини қўлга киритиб, Д.Мустафақуловни ишонтириш учун Гулистон шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 06 июль кунги 1473-сонли “Гулистон шаҳар ҳудудидан турар-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қалбаки қарорни тайёрлаб берган. Бундан ташқари, Ш.Одинаев 2020 йил август ойида М. Саиповага Гулистон шаҳар ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали Гулистон шаҳар ҳудудидан уй-жой қуриш учун 0,06 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилиб, уни ишонтириб, алдаб, пора беришга далолат қилиб, жами 2.600.000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, М.Саиповани ишонтириш учун унга Гулистон шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 14 август кунги 1664-сонли “Гулистон шаҳар, Қаропчи маҳалласи ҳудудидан турар-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қалбаки қарорни тайёрлаб берган.

Шунингдек, Ш.Одинаев 2020 йил ноябрь ойида М.Саиповага синглиси Саипова Мафтунани номига Гулистон шаҳар ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали Гулистон шаҳар ҳудудидан уй-жой қуриш учун 0,06 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилиб, ишонтириб, алдаб, пора беришга далолат қилиб, жами 2.450.000 сўмни қўлга киритиб, М.Саиповани ишонтириш учун унга Гулистон шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 11 ноябрь кунги 2145-сонли “Гулистон шаҳар, Қаропчи маҳалласи ҳудудидан турар-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қалбаки қарорни тайёрлаб берган.

Бундан ташқари, Ш.Одинаев 2021 йил 26 февраль куни ўртоғи Д.Мустафақуловга турмуш ўртоғи Г.Тагаймуратованинг номига Гулистон шаҳар ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали Гулистон шаҳар, Қаропчи маҳалласи ҳудудидан уй-жой қуриш учун 0,04 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилиб, ишонтириб, алдаб, пора беришга далолат қилиб, жами 11.000.000 сўмни қўлга киритиб, Д.Мустафақуловни ишонтириш учун унга Гулистон шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 06 июль кунги 1473-сонли “Тагаймуратова Гулчеҳра Туйчиевнага Гулистон шаҳар, Қаропчи маҳалласи ҳудудидан турар-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қалбаки қарорни тайёрлаб берган вақтда, ушбу қарорни Д.Мустафақулов текширтириб сохта эканлигини маълум қилганида — “ҳокимиятда ишловчилар шошма-шошарлик билан қарорни тайёрлаганлигини”, ҳақиқийсини олиб келиб беришини айтиб, 2021 йил 26 февраль кунги 21/58-сонли “Гулистон шаҳар, Қаропчи маҳалласи ҳудудидан турар-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қалбаки қарорни тайёрлаб берган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Ш.Одинаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57, 59,61-моддаларига асосан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан