Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда она ва бола ваҳшийларча ўлдирилиб, ёқиб юборилгани айтилмоқда
1.06.2021 18:28,  
446

Сирдарёда чамаси 30 ёшлардаги эркак ўзига яшаш учун уйидан жой берган қариндошлари бўлган она ва болани ваҳшийларча ўлдириб, молхонада жасадларини ёқиб юборганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда «Sirdaryo Xabarlari» хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Боёвут туманида 30 ёшлардаги эркак бугун 1 июнь куни эрта тонгда холасининг ўғли — 30 ёшлардаги бўласи ва 60 ёшлардаги холасини ваҳшийларча ўлдирган ва жасадларни молхонага олиб бориб, ёқиб юборган. 

Мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролардан бирининг маълум қилишича, қотилликда гумонланаётган фуқарога унинг қурбони бўлган холаси ўзи яшаб турган уйидан жой берган.

«Эрта тонг билан «пожарный» ходимлари келиб, молхонадаги (қотиллик содир бўлган ҳовлидаги) ёнғинни ўчиришди. Кейин бошқалари (бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар) келишиб, ҳовлини ўраб олишди. Шунинг учун молхона ва ҳовлидаги ёнғин суратларини олишни имкони бўлмади», — дейди маҳалла фуқароларидан бири.

Мазкур қотиллик билан боғлиқ хабарлар юзасидан ҳали расмий маълумот берилмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан