Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда ёқиб юборилган эркак кишининг жасади топилди
30.05.2021 13:08,  
2111

Ижтимоий тармоқларда маълум қилинишича, ушбу даҳшатли қотиллик Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида содир бўлган.

Ўрта ёшлардаги эркак кишининг 100% куйган — ёқиб юборилган жасади 28-май куни кундузи (тушдан кейин) Мирзаобод тумани ҳудудидаги далалардан бирида топилган. Жасад ёнида оқ рангли «Кобальт» автомобили ҳам топилган бўлиб, автомобилга шикаст етказилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби жасад топилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилди.

Ҳозирда Сирдарё вилояти прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан