Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёга юборилган хайриялар кўплигидан ёқиб юбориляптими? ФВВ изоҳ берди (фото)
20.05.2020 14:39,  
3843

Аввалроқ, Сирдарё вилоятида тўғон бузилишидан зарар кўрган аҳоли учун жўнатилган хайриялар кўплигидан ёқиб юборилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу вазиятга ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Тошқин ҳудудлари сувдан ҳоли этилиб, қуруқ ва қулай ҳолатга келтирилди.

Ҳозирда бу майдонда иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирларини мисол қилиш мумкин.

Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди, дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан