Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ситораи Моҳи Хосса"да таъмирлаш ишлари талабларига зид равишда олиб борилгани аниқланди
15.04.2022 17:49,  
59

Ўрганиш давомида таъмирлаш ишлари маданий мерос объектларини реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилгани аниқланди, дея хабар беради Маданий мерос агентлиги.

Хусусан, таъмирлаш-реставрация лойиҳалари махсус Илмий-эксперт кенгаши билан келишилмаган, тегишли рухсатномалар олинмаган ва яна бир қатор талаблар қўпол равишда бузилган.

Мажмуада реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани туфайли саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул йўқотган.  

Агентлик томонидан ўрганиш ишлари якунлари ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.  

Айни вақтда Бош прокуратура томонидан мазкур ҳолатлар бўйича мутасадди мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Ситораи Моҳи Хосса Бухоро амирларининг ёзги саройи ҳисобланиб, асосий бинолар амир Мир Саййид Олимхон (1911-1920 йиллар) ҳукмронлиги даврида қурилган.

Ҳозирда музей сифатида фаолият юритаётган мажмуага йилига 158 минг (шундан 63 минг нафари хорижий) сайёҳ ташриф буюради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан