Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Сиз билан ҳисоб-китобимиз ҳали тугамади» – Байден «ИШИД-Хуросон» жиҳодчиларига мурожаат қилди
1.09.2021 08:56,  
210

АҚШ президенти Жо Байден америкалик аскарларнинг Афғонистондан эвакуация қилиш жараёни тугагандан сўнг миллатга мурожаат қилди. Байден Афғонистондаги уруш тугагани, энди Америка «бошқа мамлакатларни қайта қуришга уринишни» бас қилишини айтди.

«Қадрли америкаликлар, Афғонистондаги уруш тугади. Кобулдан эвакуацияни тугатдик. Биз 120 минг одамни ҳаво орқали эвакуация қилдик ва бу ақл бовар қилмас натижа. Ҳеч бир миллат бунақа катта ҳажмдаги эвакуацияни амалга оширмаган. Бу йўлда 13 нафар ҳарбийларимиз қаҳрамонларча жон беришди. Биз буни қила оладиган ягона мамлакатмиз ва қилдик ҳам. Афғонистонда қолган 200 нафар фуқаромизни улар истаган вақтда олиб келамиз. Бу учун муддат белгиланмаган. «Толибон» мамлакатдан чиқиб кетишни истаган афғонистонликларга қаршилик қилмаслигини ваъда берган ва бу ваъдани бажаришни талаб қила оламиз.

Яна бир бор такрорлайман, Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари ва дипломатлари ўзларига белгиланган вазифани мукаммал тарзда уддалашди. «Ал Қоида» йўқ бўлди, бин Лодин 10 йил аввал ўлдирилганди.

Биз нафақат Афғонистондан аскарларни олиб чиқиб у ердаги урушни тугатдик, балки бутун дунё бўйлаб катта ҳарбий операциялар эраси тугагани билдирдик. Энди бошқа давлатларни қайта қуришга уринишни бас қилишимиз керак. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини дипломатик йўл билан ҳимоя қилишда давом этамиз. Мен бу урушга якун ясайман дегандим ва шундай қилдим ҳам. Бу урушнинг ортиқ бизга алоқаси йўқ эди.

Шу ўринда «ИШИД-Хуросон» гуруҳига қарата айтмоқчиман: сиз билан ҳисоб-китобимиз ҳали тугамади. Биз сизни топамиз ва жазолаймиз. Биз Афғонистонда юзага келган коллапсга тайёр эдик. Тўғри, кетаётганда афғон ҳукуматидаги 300 минг аскар борлигини ҳам эътиборга олганимиз рост. Биз 20 йил улар учун курашдик, уларнинг махсус кучларичи? Президенти қочиб кетиб, мамлакатни душманига топширди. Бу билан бизнинг ва иттифоқчи мамлакатлар фуқароларини хавф остида қолдирди. Биз ўзимизга ёрдам берган афғонистонликларни ҳам мамлакатдан олиб чиқиб кетдик. Эвакуация хавфсизлигини таъминлаш учун 6 минг аскар юбордик», деди Байден миллатга мурожаатида.

Афғонистондаги миссияни бошқарган генелар Маккензининг айтишича, 17 кун давом этган эвакуацияда АҚШ бошқа мамлакат фуқароларини ҳам қутқарган. Генералга кўра, душанба куни учган охирги 5 самолётда бирорта америкалик бўлмаган. Умумий ҳисобда 123 минг америкалик эвакуация қилинди.

Маълумот учун, Америка 2001 йил 11 сентябр куни Нью-Йоркда амалга оширилган терактдан кейин Афғонистонга қўшин киритган ва миссиянинг асосий мақсади сифатида «Ал Қоида» террорчилик ташкилотини ҳамда унинг етакчиси Усома бин Лодинни йўқ қилиш экани айтилганди. Байденнинг фикрича, АҚШ бу миссияни уддалаган. Бу операция АҚШ ғазнасига 1,7 триллион доллардан кўпроққа тушди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан