Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






С.Лавров мен ҳурмат қиладиган шахслардан бири — А.Қодиров Россия ташқи ишлар вазири ҳақида ўз фикрини билдирди
23.05.2021 18:16,  
343

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"С.Лавров мен ҳурмат қиладиган шахслардан бири. Жуда кўп фикрлари тўғри бўлади. Қуйидаги сўзлари ҳам айни муддао. Шу сўзларни бизнинг вазир ҳам Ғарбнинг ёнига Россияни ўзини ҳам қўшиб қўйиб фойдаланса бўларкан.

"Биз Ғарб билан дўст бўлишга тайёрмиз, лекин шуни таъкидлайман: фақат асрлар ва минг йиллар давомида мамлакатимиз мавжудлигини ота-боболаримиздан мерос қилиб олган ўз қадр-қимматимизни ҳис қилган ҳолда.

Биз ҳар доим миллий ғурурни сақлаб келмоқдамиз, бу жуда муҳим хусусият, ҳамма миллатларда ҳам бу мавжуд эмас ва бизнинг ватанпарварлигимиз, шу жумладан адолатни ҳимоя қилиш ва заифларга ёрдам беришга тайёрлигимиз жуда муҳим. Булар энг катта инсоний фазилатлар ва кундалик ҳаётда биз улардан фахрланар эканмиз, унда шубҳасиз, халқаро майдондаги позициямизда ҳам буни намоён қилишимиз керак", дейди Лавров.

Вазирнинг таъкидлашича, шу билан бирга Россия ҳар бир рус учун қадрли бўлган ўз тарихи ва урф-одатларини эътиборсиз қолдириб, Ғарб билан муносабатларни ривожлантира олмайди. Фуқароларнинг фаровонлиги эса Россия ташқи сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади" деб ёзади депутат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан