Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўмдан нўллар олиб ташланадими? – Марказий банк раиси жавоби
20.08.2019 12:43,  
139

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг деноминацияси бўлиши ҳақида ўз фикрларини айтди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.  

“Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг хаёлида йўқ.

Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади.  Бизда аҳвол ундай эмас”, - деб таъкидлади Марказий банк раиси.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 22 августида Ўзбекистонда 50 минг сўмлик, 2019 йил 25 февралида – 100 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилган эди.

Маълумот учун: деноминация бу – молиявий ислоҳотнинг бир тури бўлиб, у валюта номинал қийматини камайтиришни, бин неча эски намунадаги қоғоз пул ўрнига 1 та янги намунадаги банкнота ишлатишни  назарда тутади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан