Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазирлиги тез ёрдам шифокорлари муштлашувига изоҳ берди (видео)
14.08.2019 11:58,  
24

Куни кеча ижтимоий тармоқларда йўл четида тез тиббий ёрдам машинаси шифокорлари билан содир бўлган муштлашув акс этган видеоёзув тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб борганини маълум қилади.

Видеолавҳада акс этган тез тиббий ёрдам бригадаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли бўлмаган.

Дастлабки текширувларга кўра, видеоёзувдаги ходимлар ва машина хусусий тиббиёт муассасасига тегишли тез тиббий ёрдам бригадасиники эканлиги аниқланди.

Ҳозирги пайтда пойтахтдаги 12 та тез тиббий ёрдам бўлимларида 179 та тез тиббий ёрдам бригадаси штат режимида тун-у кун ишлаб турибди ва суткасига ўртача 3 мингта мурожаат бўйича хизмат кўрсатмоқда.

Вазирлик ўз ваколати доирасида мазкур ҳолатни ўрганиб, тегишли қатъий чораларни кўриши ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан