Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига энергетик ичимликларнинг зарари ҳақида эслатди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бу соҳада қонунчилик чекловлари мавжуд. Хусусан, мамлакатда 18 ёшга тўлмаган шахсларга ичимликлар сотишга рухсат берилмайди. Шунингдек, соат 07:00 дан 22:00 гача ушбу маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланган.
Мутахассиснинг фикрича, юқори концентрацияли энергетик ичимликлар таркибида кўп миқдорда кофеин ва таурин мавжуд. Ўз навбатида, бир киши учун тауриннинг кунлик истеъмоли 400 мг ни ташкил қилади, аммо баъзи ичимликлар таркибида бу кўрсаткич икки баравар юқори, бу танага салбий таъсир қилади.