Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентдаги бозорда юз берган воқеага ойдинлик киритди
12.05.2020 16:03,  
725

11 май куни ижтимоий тармоқларида ​Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида тадбиркорда юқори тана ҳарорати аниқланганлиги сабабли дўконлар фаолияти тўхтатилганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ бозор дезинфекция қилиш ва савдо жойларини санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқлаштирилиши учун ёпилгани, тадбиркорлардан бирининг иситмаси борлиги ҳақида тарқаган маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди.

Шунингдек, Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам бозор тадбиркорлардан бирида юқори тана ҳарорати аниқлангани сабаб ёпилгани тўғрисидаги хабарларни рад этган ҳамда мазкур савдо қаторларида Санитария куни эълон қилганини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигиматбуот хизматининг хабар беришича, аслида шу куни бозор ҳудудига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар давомида бир нафар фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган.

Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор ҳудудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган (эркак) ушбу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда COVID-19 инфекцияси аниқланмаганлигини кўрсатган.

Маълумотларга кўра, шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан