Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли корхона 2,3 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди
20.11.2019 18:35,  
461

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Тиббиёт қурилиш” инжиниринг давлат унитар корхонасининг 2016-2019 йиллардаги фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, корхона мансабдор шахслари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бино ва иншоотларни таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган жами 2,3 млрд. сўм бюджет маблағларини яқин қариндошларига қарашли хўжалик юритувчи субъектларга амалда кўрсатилмаган дезинфекция ва компьютер хизматлари, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ишлари учун ўтказиб бериб, талон-торож қилганликлари фош этилган.

Бундан ташқари, улар жиноий йўл билан топилган пул маблағларининг асл манбаини яшириб, мулкка айлантириш мақсадида, “Labo”, “Nexia-3”, “Cobalt”, “Lacetti” ва “Malibu-2” русумли жами 9 та автомашиналарни харид қилишиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштиришган.

Текширув давомида давлат манфаатларига етказилган зарардан 1,1 млрд. сўми қопланиши таъминланди.

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Тиббиёт қурилиш” инжиниринг давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан