Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўкиниш аудиоси тарқалган Шерзод Кудбиев баёнот берди, лекин узр сўрамади
15.10.2020 10:27,  
1640

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев баёнот берди:

Аудиоёзувдаги кескин фикрлар ва Альтер Эго лойиҳасига берилган интервью борасида: Мен раҳбар шахс оғир вазиятларда ҳам вазминлик билан ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги фикримда қатъий тураман ва юқоридаги ҳолатда ўзим шу фикрга қарши ҳаракат қилганимни тан оламан. Юзага келган вазиятда масъулиятни ҳис қилган ҳолда, мен юқоридаги ходим билан алоҳида суҳбатлашдим ва биз биргаликда ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам бердик. Лекин бу мени масъулиятдан фориғ қилмайди.

Ҳеч кимга сир эмаски, солиқ тизимида ислоҳотлар бошланган, шу билан бирга жуда кўп муаммолар йиғилиб қолган. Афсус билан айтиш керакки, ҳалигача айрим ҳолатларда тадбиркорларга нисбатан “соғин сигир” сифатида қараб, уларнинг ҳисобидан ўз хизмат вазифаларини, энг ёмони – айрим ҳолларда эса шахсий манфаатларини кўзлаётган шахслар учраб турибди.

Юқоридаги видеода айнан шундай ҳолатлар муҳокама қилинган эди. Биринчи ҳолатда – тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмаган, иккинчи ҳолатда – асоссиз равишда хисоб рақами банд қилиниб ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлган.

Масаладан яқиндан хабардор бўлганлар яхши билишадики, ходимларнинг бундай масъулиятсиз ҳатти-ҳаракатлари видеода айтиб ўтилган иккала ташкилотнинг ҳам фаолияти тўхтатилиши каби жиддий оқибатларга олиб келган эди. Ҳозирда ушбу корхоналарнинг фаолияти тўлиқ қайта тикланишига эришилди.

Афсуски, бугунги кунда бу каби масалаларни ҳал этишда шахсан менинг аралашувим талаб этилмоқда.

Шу билан бир вақтда, биз яқин келажакда солиқ органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятига қасддан ёки тасодифан аралашув имкониятини бутунлай йўққа чиқарадиган янги тизимни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқдамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан