Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ бошқармаси ходими жиноят устида ушланди
10.03.2021 18:22,  
708

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи Н.Т. фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан “O.” МЧЖнинг 2020 йилдаги қўшилган қиймат солиғи бўйича 230 млн сўм салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштириб бериш эвазига жамият ҳисобчисидан ушбу сумманинг 5 фоизи, яъни 11,5 млн сўм талаб қилиб, 1 000 АҚШ доллари ва 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу хақдаги хабарни Бош прократура департаменти бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т.га нисбтан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан