Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ органлари қачон тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи органга айланади?
20.09.2019 11:07,  
827

Яқинда парламентда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарини эшитдик. Вақт чегараланганлиги сабабли кўпгина мулоҳазаларимизни билдиришга улгурмадик. Фикримни ижтимоий тармоқда баён қилишни маъқул деб топдим:
Бугунги кунда мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш, тадбиркорларга янада қулай шароитларни яратиш борасида кўп иш қилинмоқда.

Биласиз, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини самарали ташкил этиш, улар фаолиятини янги йўналишлар бўйича кенгайтиришда молиявий ресурслар муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳозирда айни йўналишда баъзи муаммолар ҳам бўй кўрсатмоқда. Хусусан, бугун ўз фаолиятини тўхтатган корхоналарнинг аксарияти молиявий ресурс етишмагани учун ишламаяпти.

Тўғри, юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида катта миқдорда кредитлар бериляпти. Аммо айрим ҳолатларда корхоналарнинг ўз маблағлари — молиявий ресурслари солиқ органлари томонидан келаси давр учун солиқ ва мажбурий тўловлар сифатида олиб қўйилмоқда.

Гапимиз исботи учун айрим далилларни келтирсак.
2019 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, солиқ органлари томонидан ортиқча ундирилган маблағлар 775,2 млрд. сўмни ташкил этган! Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида бу сумма 279 млрд. сўмни ёки республика бўйича жами ортиқча ундирилган маблағларнинг 36 фоизини ташкил қилган. Ҳисобот даврида йил бошига нисбатан ортиқча тўловлар Жиззах вилоятида 4,5 млрд. сўм (30 фоиз)га ошган бўлса, Фарғона вилоятида 19,6 млрд. сўмга (51 фоиз)га кўпайган.

Хўш, солиқ органлари қачон тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи органга айланади? Ахир бу хўжалик юритувчи субъектларни молиявий жиҳатдан очиқчасига талаш билан баробар-ку. Ахир бу мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни барбод қилиш эмасми? Наҳотки, буни Давлат солиқ қўмитасининг мутасаддилари билмайди? Билишса керак, албатта. Унда нега масалага кўз юмишяпти? Ёки бунинг ортида қандайдир бир синоат бормикан...

Ўша синоатни билишга ҳаммамиз қизиқяпмиз...

Эҳтимол, ҳали келгусида парламентдаги бирор тадбир чоғида Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг бу борадаги саволларимизга жавобини эшитармиз.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан