Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
3.01.2021 11:11,  
975

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлса, шулардан 21 нафарида коронавирус инфексияси аниқланган. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Компания 2020 йил 25 декабрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 55-сонли баёнига мувофиқ, мамлакатга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинганини эслатган.

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аеропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда. Экспресс тест нархлари  мазкур ташкилот ўрнатган таърифларга биноан 25-28 декабрга қадар 150 минг сўмдан, 28 декабрдан то бугунгача 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.

“Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аеропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади”, дейилади компания хабарида.

Вирус аниқланган ҳолатда СЕС мутахассислари томонидан фуқаролар тегишли ҳудудда жойлашган коронавирус инфексиясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади. 

Шунингдек, Ўзбекистонга коронавирус ва янги штаммининг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган ушбу чора-тадбирларда ПЗР-тестининг манфий натижаси тўғрисида йўловчиларда таҳлил натижалари мавжудлигидан қатъий назар улардан тегишли тартибда мажбурий экспресс тест олиниши белгилаб қўйилди.

Кўп ўринли самолётлар (жумладан 260 ўринли ҳаво кемаси)даги йўловчиларни кутиб олишда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида йўловчилар оқимини терминалнинг 3 та жойидаги тест олиш тиббиёт қисмларига йўналтириш ташкил қилинган. 

Фуқароларнинг парвоздан бир неча кун аввалдан ПЗР-тестини топшириш бўйича буюртма беришлари ҳам мумкин. 

Қайд этилишича, аеропортнинг биргина учиб келиш залида 4 та банкомат ва 2 та валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд бўлиб, уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши таъминлангани сабаб, пул айирбошлашда муаммо кузатилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан