Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
3.04.2022 05:30,  
616

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари қуйидагича:

✔️Песковга кўра, Россия ўзининг ғарбий чегараларини мустаҳкамлайди ва зарурий тенгликни сақлаб қолади, шунда унга ҳужум қилиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди.

✔️Украина ҳозирнинг ўзида урушдан кейинги қайта қуриш учун 400-500 миллиард доллар олиши мумкинлиги айтилди, сумма Россия Федерацияси Марказий банкининг 300 миллиард долларлик музлатилган активларива Путинга яқин доираларнинг 100 миллиард долларлик музлатилган активларидан олинади, улар бирлаштирилиб, уларга нисбатан моддий жамғарма ва қарз мажбуриятлари чиқарилади.

✔️Пентагон Украинага 300 миллион доллар қўшимча ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди.

✔️Украина Николаев вилояти давлат маъмурияти биноси ўққа тутилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етди.

✔️Нидерландия ўзининг Москвадаги элчихонаси ва Санкт-Петербургдаги бош консуллиги фаолиятини қисман тўхтатди.

✔️Зеленский тинчлик шартномасини имзолаш учун Украинадан Россия фойдасига ҳудудий имтиёзлар бериш имкониятини рад этди.

✔️Харьковда коммунал хизматлар учун тўлов уруш тугагунга қадар бекор қилинди. 

✔️БМТга кўра, Украинада жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери 4,1 миллион украиналик уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

✔️Россия билан уруш пайтида Украинада 158 бола ҳалок бўлди. Украина Бош прокуратурасининг янги маълумотларига кўра, 254 нафар бола жароҳатланган.

✔️869 та таълим муассасаси бомбардимон ва ўқ отилиши оқибатида зарар кўрди. Энг ёмон вазият Донецк, Харьков, Николаев, Суми, Киев, Херсон, Житомир, Чернигов вилоятлари ва Киев шаҳрида кузатилган.

✔️Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши янги санкциялар пакети устида ишламоқда, бироқ улар энергетика соҳасига таъсир қилмайди.

✔️Запорожье атом электр станцияси яқинидаги Энергодар шаҳрида рус ҳарбийлари Украинани қўллаб-қувватлаш учун митингга йиғилганларни ҳибсга олди.

✔️"Яндекс" компаниясининг Россиядаги бош директори Елена Бунина ўз лавозимини ва мамлакатни тарк этди. "Мен қайтиб келмайман: қўшнилари билан урушаётган мамлакатда ишлай олмайман", деган у.

✔️Украиналик қочқинлар мамлакатга қайтиб келяпти, сўнгги кунларда Львовдан кетганлардан кўра қайтганлар кўпроқни ташкил қилмоқда.
 
✔️Россиянинг 15 шаҳрида урушга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Митинглар давомида полиция 180 га яқин одамни ҳибсга олган.

✔️Литва Европа Иттифоқида Россия газидан воз кечган биринчи давлат бўлди.

✔️Арахамия: “Агар украиналиклар референдумда НАТОдаги йўналишни сақлаб қолишни қўллаб-қувватласа, Россия билан янги музокаралар ўтказилади”.

✔️Украина ҳукумати мамлакат аҳолисини нормал ҳаётга қайтишга чақирмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан