Охирги соатлардан нималар бўлди?
- Франция, Чехия ва Бельгия университетлари россиялик талабаларни ўқишдан четлаштира бошлади.
- Япония банки Россиянинг захира активларини музлатиб қўйди. Украина Россияни Интерполдан чиқаришни талаб қилди. Британия ҳам буни қўллаб-қувватлайди.
- Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Россия Федерациясини SWIFT тизимидан бутунлай узиш йўлида илк қадамлар қўйилганини маълум қилди.
- Буюк Британия россиялик олигархларнинг кўчмас мулклари ва яхталарини мусодара қилади — Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс.
- АҚШ ўз фуқароларидан зудлик билан Россияни тарк этишини сўрамоқда.
- Украина ЕИга ҳарбий техника, жумладан, ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимлари, шунингдек, қуроллар, миномётлар ва пулемётлар етказиб беришни сўраб мурожаат қилди — Bloomberg.
- FIFA ва UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини ҳар қандай мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди.
- Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш сўрови ҳақидаги аризани имзолади.