Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сотиб олинган “Damas” бошқа шахсга тегишли эканлиги маълум бўлди
20.03.2021 22:23,  
377

2020 йилнинг 29 ноябрь куни 40 ёшли Азизбек Н., Шаҳрихон шаҳри Бувайда МФЙ., ҳудудида таниши 27 ёшли Дониёрбек Ғ., га тегишли “Nexia-3” русумли автомашинасини 78 000 000 сўм эвазига сотиб, унинг ўрнига автосалондан янги “Damas” русумли автомашина сотиб олиб беришни ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Азизбек Н., Дониёрбек Ғ.,ларга автосалондан “Damas” русумли автомашина сотиб олиб бериб, ушбу автомашинани 2021 йилнинг январь ойидан унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, ўзга шахсга тегишли автомашинани бериб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Азизбек Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли қисм ва бандлари (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан