Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўх туманига хайрия карвони юборилди (фото)
10.06.2020 08:59,  
292

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан навбатдаги хайрли ишга қўл урилди. Сўх туманига озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа кўплаб аҳоли кундалик ҳаёти учун зарур бўлган буюмлар ортилган хайрия карвони йўлга чиқди.

Бугунги кунда тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш борасида кўплаб таклифлар асосида дастур ишлаб чиқилди. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

Хусусан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти 16 та трансформатор, 80 дона бетон устунлар, 70 километрдан ортиқ электр узатиш кабеллари каби 2 миллиард 251 миллион сўмликдан ортиқ жиҳозларни туман аҳолиси учун тақдим қилди.

“Ҳудудгаз Фарғона” масъулияти чекланган жамияти эса 11 та махсус машинада суюлтирилган газ баллонларини, Ўзбекистон туманидаги “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли эса 5 тонна ун маҳсулотини сўхликларга беминнат ёрдам сифатида юборди. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан замонавий тиббиёт жиҳозлари ажратилди.

Шунингдек, вилоятдаги бозорлар томонидан Сўх туманида арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан