Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўх туманини комплекс ривожлантиришга оид президент қарори қабул қилинди
9.08.2020 11:58,  
193

Президентнинг "2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида чоп этилди. 

Қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси 2020-2021 йилларда Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли дастурини тасдиқлайди.

Дастурга киритилган лойиҳаларнинг бажарилишини мунтазам равишда ҳар ойда бир марта Сўх туманида, ҳар чоракда бир марта республика даражасида муҳокама қилиб бориш ва муаммоли лойиҳалар ечими юзасидан зарур ва тезкор чора-тадбирларни амалга оширилади.

Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида:

  • а) 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилди;
  • б) жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланди;
  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинди.

Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисмини, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдорини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилади.

Молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратади.

Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тумандаги соғлиқни сақлаш муассасаларига юқори малакали мутахассисларни ишга жалб қилади.

Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи уч йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 фоиз ўрнатилади. 

Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига ойлик қўшимча устамалар, ижтимоий нафақалар ҳамда Сўх тумани маҳаллий бюджетининг солиқлардан берилган имтиёзлари ҳисобига вужудга келган йўқотишлари жорий йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлаnadi. Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этади.

Вилоят ҳокимлиги, шунингдек, Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан