Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Сўх воқеасида» Бош вазирдан Шуҳрат Ғаниев истеъфосини талаб қилган блогер қамоққа олингани айтилмоқда
28.08.2020 18:23,  
1611

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, «Сўх воқеасида» Бош вазир ёнига чиқиб, Шуҳрат Ғаниев истеъфосини талаб қилган 22 ёшли блогер бир неча кундан буён қамоқда сақланиб келинмоқда.

Youtube тармоғида 800 мингдан ортиқ обуначи йиққан Дадахон Ҳайдаров, бу низолар ортидан туманга бориб, норози сўхликлар билан юзма-юз учрашган Бош вазир Абдулла Арипов олдида сўзга чиққанди.

Сўхликлар бош вазир олдида Ғаниевни ҳокимликдан кетишини талаб қилди (видео)

Ўша учрашувда Ҳайдаров, ўзи яшаб турган Сўх тумани муаммоларини ёритишида маҳаллий раҳбарлар тўсқинлик қилишини айтган, туман муаммоларини Тошкентга етказишда А. Ариповдан ёрдам сўраган эди.

Абдулла Арипов Сўхда нима ишлар билан шуғулланди? (фото)

Шунингдек, у туман раҳбарлари ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни алмаштиришни сўраган:

“Сўх туманида ягона мен блогер бўлиб ишлайман. YouTube тармоғида ўзимнинг аудиториям бор. Қачонки, Сўх муаммосини Интернетга чиқарадиган бўлсам, мана шу ўзимизнинг ҳокимиятдагилар: «Чиқарма, ўзингнинг бошингга бало бўлади!» дейишади. Сиздан илтимос, Сўх туманида шундай ташкилот яратингки, бу ерни муаммоларини тўғридан-тўғри Тошкентга етказсин! Бизга Фарғона ҳокимияти керак эмас! Сўхни туманигаям янги ходимларни жойлаштиринг, илтимос! Керак бўлса, Фарғона вилоят ҳокимини ҳам алмаштиринг!”

Унинг бу гапларини учрашув жойига йиғилган юзлаб одам ҳайқириқлар билан қувватлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан