Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сохта ДХХчилар бир фуқарони қўрқитиб 150 минг долларини олиб қўйди (видео)
28.02.2020 16:03,  
720

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ўзларини ДХХ ходими деб таништирган 4 киши бир фуқарони 150 минг АҚШ долларига чув тушириб кетди.

Наманган вилояти Чуст туманида 4 нафар фирибгар шахс жабрланувчини машинасида 200 минг АҚШ доллари борлигини билиб қолган ва уни кузатиб юрган. Уни машинасини тўхтатиб Ўзларини ДХХ ходимлари деб таништиради. Шундан сўнг, автомашина эгаси пуллар унга тегишли эмаслигини, уларни бошқа фуқарога етказиб бериши кераклигини айтади.

Шундан сўнг “сохта ДХХ” чилар пулларни 150 минг долларини беришини ва бу ҳақида ҳужжат расмийлаштирмаслигини айтади. Агар пулларни беришни хоҳламаса, "200 минг долларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган деб жиноят иши очамиз, машинангни мусодара қиламиз", деб қўрқитади.

Ҳайдовчи керакли пулларни бериб, ўзи Қирғизистонга қочиб кетади. Пулларни эгаси вазият бўйича ИИБ мурожаат қилгач фирибгарлар қўлга олинади ва уларга қарши жиноят иши очилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан