Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Спикер ичида портловчи модда бўлган жўнатма олди
21.11.2021 15:23,  
276

Польша сенати спикери Томаш Гродзкий ичида таҳдидли мактуб ва портловчи модда бўлган жўнатма олди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Сенатга менинг номимга жўнатма келди – ўлдириш билан таҳдид қилинган мактуб ва портловчи модда. Жўнатмани масъул хизматлар қабул қилиб олди. Улар айбдорни тезда тутишади деган умиддаман”, - деб ёзди Гродзкий.

Сенат ахборот хизматининг хабарига кўра, жўнатма парламентга келганидан сўнг оддий текширув тизимидан ўтказилган ва текширув давомида унинг ичида Сенат спикерига нисбатан таҳдидлар ва номаълум модда борлиги маълум бўлган.

Жўнатмани текширган давлат қўриқлаш хизмати унинг ичида портловчи модда бўлганини тасдиқлади.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича полиция суриштирув олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан