Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Спутник V» вакцинаси билан қачон оддий аҳоли эмланади?
12.05.2021 14:50,  
502

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг коронавирус инфекцияси бўйича берган саволларига жавоб қайтарилди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) вакциналарни фавқулодда вазиятлар учун яна иккита вакциналарни ишлатишга рухсат берган эди — “Модерна” ва “Синофарм”. Уларни бизнинг мамлакатимизга олиб келиниши имконияти борми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра COVAX программаси доирасида Хитойнинг  Синофарм фирмасида ишлаб чиқарилган вакцина — Синовак  вакцинаси Ўзбекистонга олиб келиниши эҳтимоли бор.

COVAX программаси бўйича қайси талабларга биноан мамлакатларга вакциналарни тарқатилади?

Бирин талаб:  давлат Вакцина ва Иммунизация Глобал Альянсига (ГАВИ) аъзо бўлиш керак;

Иккинчи талаб: давлатда мукаммал иммунопрофилактика тизими мавжуд бўлиши ва вакциналарни сақлаш, ташиш ва ишлатишда совуқлик занжирига риоя этилаётганлиги, эмлаш ишларини амалга ошириш учун юқори савияли мутахассисларнинг борлиги, эмлаш жараёнида хавсизликнинг кафолатланганлиги эътиборга олинади.

Учинчи талаб:  давлатлар ўз маблағлари хисобидан вакцина сотиб олаяпдими, COVAX дастури орқали вакцина олиш учун буюртма берганми, каби саволларга жавоб олингандан кейин буюртма берувчи давлатнинг 20% аҳолисини қамраб олиш имконини берувчи мурувват ёрдами берилади. 

«Спутник V» вакцинаси билан қачон оддий аҳоли эмланади?

Спутник вакцинасининг 1 млн. доза олиш учун буюртма берилган. Ҳозирда 50 минг нафар аҳолини эмлаш учун 100 минг доза вакцина олиб келинган. Қолган буюртмалар келиши билан хавф остидан ташқари бўлган аҳолига ҳам таклиф этилади. 

Фақат хавф ости гуруҳига мансуб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан