Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






СССР билан урушда Германиянинг мағлубиятига сабаб бўлган хато маълум қилинди
15.06.2021 09:55,  
2703

Германиянинг Die Welt газетаси журналисти Йоханн Альтхаус СССР билан урушда Германиянинг мағлубиятига олиб келган хато ҳақида айтиб берди, деб ёзади «ИноСМИ» хабарига таяниб 'Daryo.uz' нашри.

Журналистнинг мақоласида келтирилган фикрга кўра, вермахт (фашистлар Германияси Қуролли Кучлари)нинг Европадаги тезкор ғалабалари Рейх (Олмония Империясининг норасмий номи) раҳбарияти томонидан нотўғри талқин қилинган. Франция ва Югославия Германияни блицкриг (Германияда ХХ аср бошида тузилган «Яшин тезлигидаги уруш» назарияси) Совет Иттифоқида ҳам иш бериши мумкинлигига ишонтирган. Шунингдек, ушбу ғоя тарғибот фильмлари туфайли мамлакатда жуда оммалашган.

Мақолада 1941 йил февраль ойида немис кинотеатрларида намойиш этилган «Ғарбдаги ғалаба» фильми эсга олинади. Альтхауснинг сўзларига кўра, фильм томошабинларга жуда кучли таъсир кўрсатган.

«Ғарбдаги ғалабани» томоша қилган одамнинг миясига «яшин тезлигидаги уруш» стратегияси туфайли вермахт тасаввурга сиғадиган ва ақл бовар қилмас барча рақибларини енгишга қодир, деган фикр сингиб қоларди. Айнан шу ишонч шарққа юриш ҳалокати сабабларидан бирига айланди», — деб ёзади журналист.

Ҳарбий тарихчи Карл-Хайнс Фризер ўзининг «Блицкриг ҳақида афсона» китобида немис армиясининг Европадаги муваффақияти пухта режалаштиришга эмас, балки «биринчидан, тушунарсиз тасодифларга, иккинчидан, Ғарб иттифоқчиларининг тушунарсиз хатоларига, учинчидан, баъзи умидсиз танк генералларининг тушунарсиз ташаббусларига» асослангани ҳақида далиллар келтиради.

Ғарбдаги ғолиблик кампаниясидан сўнг Гитлер шундай деган: «Энди биз нимага қодир эканлигимизни намойиш этдик. Ишонинг, Россияга қарши кампания бунинг олдида қум майдончасидаги ўйин бўлиб қолади».

Гитлер билдирган фикр кейинги ойларда тобора оммалашиб борган. 1941 йил апрель ойида Югославиянинг тез фурсатдаги мағлубияти ниҳоят Гитлер Германиясининг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятини немис ҳарбий машинасининг енгилмас эканига ишонтирди.

«Рейх раҳбарлари уларнинг қўлида бутун дунёда блицкригни қўллаш бўйича ягона тўғри рецепт борлигига амин эдилар», — дейилади мақолада.

Шу билан бирга, Германия бундай урушга тайёр эмас эди. 1940 йилдаги иқтисодиёт ҳали кенг кўламли ҳарбий ишлаб чиқаришга ўтказилмаган эди. Ва ниҳоят немис танклари Совет Иттифоқининг Т-34 танкларидан кам эди.

«Уч ойдан кўп бўлмаган блицкриг сифатида режалаштирилган СССРга қарши кампания бошқа омиллар қатори юқоридаги сабабларга кўра (шунингдек, минтақанинг бепоёнлиги ва Сталин империясининг том маънода битмас-туганмас бойликлари туфайли) узоқ ва қийин жангга айланди.  Буни сиёсий раҳбарлар ҳам, тегишли ходимлар ҳам кутмаган эди, улар ўз-ўзини гипноз қилиш домига тушиб қолганди... Аммо буни ‘ўз-ўзини алдаш’ деб ҳам аташ мумкин», — деб хулоса қилади мақола муаллифи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан