Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ: Эндиликда илмий иш ва монографияларга уч иш кунида хулоса берилади
20.11.2020 18:36,  
80

Ушбу соҳага киритилган замонавий, инновацион тизим тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини амалиётга интеграциясини янада кучайтириш ҳамда кўрсаткичларни, илмий-тадқиқот ва рационализаторлик салоҳиятини ошириш, тадқиқотчиларга кенг қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

«Илгари таянч докторант ва докторантура номзодлари, мустақил изланувчилар ўз ишларини илмий экспертизадан ўтказиб, хулоса олишлари учун ойлаб кутиши ва турли қоғозбозликка учрашига тўғри келарди.

Янгича механизм эса, айни шу муаммоларни бартараф этибгина қолмай, тизимда шаффофлик, очиқлик ҳамда адолат тамойилларининг янада устун бўлишини таъминлайди. Чунки ушбу жараёнда инсон омили иштирок этмайди. Услубий тавсияномалар, қўлланмалар ва монографияларга тегишли ҳужжатларнинг барчаси аноним ва электрон шаклда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгашига тақдим этилади. Кенгаш томонидан эса 3 иш кунида антиплагиат тизимида текширувдан ўтказилиб, хулоса берилади», дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов. 

Буйруққа асосан, вазирликнинг мувофиқлаштирувчи — эксперт кенгаши аъзоларига фаолияти учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойда белгиланган тартибда фоиз белгиланиб, доимий равишда рағбатлантириб борилади. Шунингдек, кенгашга тиббиёт ва фармацевтика фанлари бўйича давлат илмий дастурлари ва диссертация мавзуларини шакллантириш, тиббиётда илмий изланишларни режалаштириш ва амалга оширишда объективликни кучайтириш, олинган натижаларни республика соғлиқни сақлаш тизимида кенг татбиқ этиш, мамлакатда тиббиёт илм-фанини ривожлантириш концепциясини тайёрлаш каби бир қатор вазифалар юклатилган.

«Айни пайтда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида 11та олий таълим муассасаси ва 19та республика ихтисослашган тиббиёт маркази ҳамда 4та илмий-тадқиқот институти мавжуд. Ушбу муассасаларда жорий йил тиббиёт фанлари бўйича 164та докторлик диссeртациялар ҳимоя қилинди. Шулардан 34 нафари докторлик (DSc) ва 130 нафари фан номзодлик (PhD) ишлари  ҳисобланади. Ўтган 9 ой ичида илмий тадқиқотлар натижаларига кўра соғлиқни сақлаш тизимида ихтиролар ва фойдали моделлар учун 5та патент ҳамда ЭҲМ дастури учун 18та гувоҳнома олинди. Соҳадаги янгиланиш ушбу жараёнларнинг оперативлиги ва самарадорлигини икки-уч баробарга кўтаради», дейди мазкур мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши раиси, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Акмал Сидиков.

«Бир сўз билан айтганда, бу каби ўзгариш ва янгиланишлар мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг фундаментал ва амалий илм-фани тараққиётини бир қадам илгарилатиб, соҳа ривожига улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан