Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди.
Улардан:
2 404 480 дозаси AstraZeneca;
41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
1 341 790 дозаси "Sputnik V";
8 580 460 дозаси Moderna;
2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac;
343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.