Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​ССВ: Президентнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти учун Call-марказга 1500 дан ортиқ мурожаат келиб тушди
20.12.2021 22:04,  
84

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказиши хабар қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги очиқ мулоқот учун ташкил этилган Call-марказ ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Call-марказга 20 декабрь ҳолатига кўра тиббиёт ходимлари ва аҳоли вакилларидан жами 1512 та мурожаат келиб тушган. Тиббиёт ходимлари мурожаатларининг 783 таси (80 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, 190 таси (20 фоизи) ижро жараёнида.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри (158 та), Қашқадарё (100 та), Фарғона (89 та) ва Андижон (82 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш ва билдирилган таклифларга комплекс ёндашиш мақсадида мурожаатлар:

бирламчи тиббий ёрдам;

шошилинч ва тез тиббий ёрдам;

ихтисослаштирилган марказлар фаолияти;

илм-фан;

олий тиббий таълим;

тиббий-ижтимоий ҳимоя;

фармацевтика;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш;

санитария-эпидемиология хизмати;

хусусий тиббиёт;

малака ошириш;

соғлом турмуш тарзи;

юридик хизмат;

ўрта махсус тиббий таълим;

давлат-хусусий шерикчилик каби қатор йўналишларга ажратилган.

Йўлланган мурожаатларнинг 297 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига, 109 таси тез тиббий ёрдам хизматига, 95 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига, 74 таси илм-фан йўналишига алоқадор ҳисобланади.

Юқоридагилардан:

бирламчи тиббий ёрдам хизмати бўйича 204 та;

тез тиббий ёрдам хизмати бўйича 80 та;

ихтисослашган марказлар фаолияти бўйича 69 та;

илм-фан йўналиши бўйича 72 та мурожаат ўз вақтида ҳал қилинган.

«Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса, Call-марказнинг махсус 1295 рақамига мурожаат қилинг», — дейилади ССВ хабарида.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан