Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ сўнгги кунларда аҳоли орасида кўпаяётган коронавирус юқтириш ҳолатлари ҳақида қўшимча маълумот берди
11.06.2020 14:41,  
254

Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Бунга, аввало, одамларимизнинг ҳотиржамликка берилиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишмаётгани сабаб бўлмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Афсуски, сўнгги уч кун давомида, жумладан, 8 июнь куни касаллик қайд этилган жами 109 нафар беморнинг 66 нафари, 9 июнь куни коронавирус аниқланган жами 80 нафар беморнинг 25 нафари  ҳамда 10 июнь куни санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 103 нафар беморнинг 27 нафари аҳоли орасида аниқланган. 

10 июндаги ҳолатни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, 11 нафари Тошкент вилоятидан, 7 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Сирдарё вилоятидан, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 2 нафардан, 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилиб, уй шароитида даволанган фуқарода, Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг 2 нафар инспекторида, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиапарк” савдо мажмуаси сотувчисининг онасида коронавирус аниқланган.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятида яшовчи, Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланадиган фуқаронинг 2 нафар оила аъзосида, Бекобод ва Тошкент туманларида яшовчи 2 нафар фуқаро ҳамда Тошкент туманидаги “Американ госпитал” хусусий клиникаси кичик тиббиёт ходимида ҳам касаллик тасдиқланган.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган Сирдарё вилояти Ички ишлар  ходимининг қўшниси ва у билан мулоқотда бўлган 2 нафар тикувчилик цехи ходимларида, Самарқан вилояти “Мароқанд” ДУКнинг 2 нафар ходими ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

Бугун айни пайтга қадар касаллиги  аниқланган 72 нафар беморнинг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар  орасида аниқланган бўлса, қолган 52 нафари аҳоли орасида қайд этилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг бир йўла 28 нафар ходимида, Тошкент шаҳри Юнусобод бозорининг яна 2 нафар сотувчисида коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан