Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантирди
5.04.2021 08:08,  
336

Келиб чиқиши Ироқнинг Курдистон вилоятидан бўлган Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистоний бир неча кун муқаддам ўзининг YouTube-саҳифасида Ўзбекистонга ташриф буюриши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига боришини маълум қилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам фуқароларни сохта «табиб"ларга ишониб қолмасликка чақирди.

ССВ хабарида қайд этилишича, замонавий тиббиёт илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган натижаларга, халқ табобати эса узоқ йиллик кузатув, синов ва тажриба натижаларига таянади. Илоҳий шифонинг асосини эса ишонч ва эътиқод ташкил этади.

«Инсон руҳияти орқали даволашни мақсад қилган яна бир тоифа табиблар борки, ҳамма вақт ҳам уларнинг усулларини қувватлаб бўлмайди, — дейилади хабарда. — Гипноз ва экстрасенслик қобилиятларидан фойдаланиш орқали, биоток ва энергетика майдонлари ҳамда турли диний удумларни қўллаш ёрдамида даволашга уриниш ана шулар жумласидандир».

Вазирлик ҳам аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётган айрим кимсаларнинг алдовига учраб қолишдан огоҳлантирди. «Ноодатий йўллар билан даволашни таклиф қилаётган айрим сохта табиблар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг».

Таъкидланишича, Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида"ги низомда оккультизм-афсун, шунингдек, диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Блогер, Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмед университети докторанти Муҳаммад Одил Ҳамид Мулло Маҳмуд Ҳасан Али Калак Курдистоний ҳатто СПИД, саратон каби касалликлардан халос қилиш, кўрларнинг кўзини, карларнинг қулоғини очишини даъво қилишини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан