Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ: Юртимизга “Синовак” вакцинаси олиб келинди
13.10.2021 08:20,  
60

Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган “Синовак” вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳозиргина Истанбул – Тошкент рейси билан мамлакатимизга келтирган   “Синовак” вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препарати юртимиз вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган “Синовак” вакцинаси мамлакатимизга келтирилган олтинчи вакцинадир.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 673 528 дозани ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан