Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суд Жаҳонгир Отажонов иши бўйича якуний қарор чиқарди
16.08.2021 11:02,  
1638

2021 йил 26 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судья Темуржон Юсупов раислигида Ж.Атажановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, Ж.Атажанов 2021 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ж.Атажанов ўз кўрсатмасида, “Ҳақиқатдан ҳам, 2021 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганман. Ҳозирда айбимга тўлиқ иқрорман, қилган ишимдан пушаймонман. Ўзимга тегишли хулоса қилдим”, дея ИИО ФМБ ходимларидан кечирим сўраганлигини маълум қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд ҳуқуқбузар Ж.Атажановнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб ҳисоблади.

Суд Ж.Атажановга маъмурий жазо тайинлашда, иш ҳужжатлари билан танишиб, ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаларини тинглаб, унинг шахсини, айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини, ўзига тегишли хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, уни МЖтКнинг 21-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланишни лозим топди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан