Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурия ҳудудига кириш: воқеалар қандай ривожланяпти?
10.10.2019 17:50,  
812

Турк қўшинлари ҳаво ҳужумлари ва қуруқликдаги ҳаракат воситасида Шимолий Сурияга кирганига икки кун бўлди. Ҳарбийлар аввалдан белгиланган марралар эгаллаб бўлинганини билдирди. Айни вақтда марказий чегара минтақаларида оғир жанглар кетаётгани, оддий аҳолидан 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар бор.

Ўн минглаб одамлар Туркиянинг ҳужуми арафасида ўз уйларини тарк этган.

Рас-ал-Айн аҳолиси шаҳарни тарк этмоқда

Ҳужумнинг асосий нишони АҚШнинг иттифоқчиси саналган Курд қуруқлик кучлари бўлиб, бу жараён президент Доналд Трамп АҚШ аскарларини чегара ҳудудлардан бошқа жойга кўчириш ҳақида буйруқ берганидан сўнг бошланди.

Туркия ўзининг мақсади чегара бўйлаб Сурия ичкарисида 32 км кенгликда, 480 км узунликка чўзилган “хавфсиз ҳудуд” барпо этиш эканлигини айтади. У мана шу минтақага ўз ҳудудидаги суриялик қочқинларни ўрнаштирмоқчи.

Туркия барпо этмоқчи бўлган "хавфсиз ҳудуд" чегараси штрих чизиқлар билан белгиланган

2019 йил 9 октябр, чоршанба куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео “АҚШ Туркияга Сурияда ҳужум бошлаши учун яшил чироқ ёқиб бергани”ни рад этди.

Бироқ Трамп матбуот анжуманида “Турклар ва курдлар асрлар бўйи ўзаро урушиб келгани” ҳақида гапириб, “Курд жангчилари бизга Иккинчи Жаҳон урушида ёрдам бермаган, улар Нормандияга қўшин туширганимизда кўмаклашмаган” деди.

“Шундай бўлса ҳам биз курдларни яхши кўрамиз”, деб қўшимча қилди у.

АҚШ Конгрессидаги республикачилар ҳам, демократлар ҳам Америка қўшинларининг Суриянинг чегара ҳудудларидан бошқа жойларга кўчирилишини танқид қилди.

Ҳужум бошланганидан буён нималар бўляпти?

Курд манбаларига кўра Рас-ал-Айн ва Тал-Абяд шаҳарлари орасида кенг кўламли ҳужум бошланган. Туркия қўллаб-қувватлайдиган Озод Сурия Армияси жангчилари ҳам ушбу ҳужумда қатнашяпти. Бу ҳудудда аҳоли кам бўлиб, уларнинг ҳам аксарини араблар ташкил қилади.

Туркия қўллаб-қувватлаб келган Озод Сурия Армияси жангчилари ҳам ҳужумда иштирок этяпти

Рас-ал-Айн бир неча бор ҳаво ҳужумига тутилган. Гувоҳлар шаҳар осмонида ҳарбий самолётлар учиб юргани ва артиллерия ҳам ишга солингани ҳақида айтган.

Туркия Мудофаа вазирлиги Твиттерда “амалиёт ерда ҳам, ҳавода ҳам муваффақиятли давом этаётгани” ҳақида айтган. Тал-Абяднинг шарқидаги бир нечта қишлоқлар қўлга киритилгани ҳақида хабар бор.

Курд Қизил хоч ташкилоти тинч аҳолидан камида 7 киши ҳалок бўлгани, улардан икки нафари болалар экани, яна 19 киши жароҳатланганини айтган.

Туркия-Сурия чегарасидаги асосий аҳоли пунктлари

Яшаш жойидан кўчирилганларнинг аниқ сони маълум эмас. Аммо курд манбалари “ўн минглаб кишилар ўз уйларини ташлаб чиққани”ни ёзган.

Курд расмийлари умумий сафарбарлик эълон қилган, аҳолини “Туркия билан чегарага бориш ва бу нозик, тарихий лаҳзада қаршилик кўрсатишга” ундаган.

YPG – Халқ Ҳимояси Бўлинмалари Сурия шимоли-шарқидаги энг йирик ҳарбий куч саналади

Курд қуруқлик кучлари қандай қаршилик кўрсатиши мумкин?

Сурия Демократик Кучлари (SDF) номи билан маълум курд қуруқлик кучлари таркибида 40 000 киши атрофида жангчи бўлиб, яна ўн минглаб кишилар курд хавфсизлик хизматларида ишлайди.

АҚШ Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши амалиётларда курд қуқрулик кучлари билан ҳамкорлик қилар экан, уларни “асосий ҳарбий тайёргарликка эга кучли жангчилар” дея таърифлаган эди.

Бироқ улар танк ёки самолётларга қарши қўлланадиган оғир қуролларга эга эмас. Фақат баъзи бўлинмаларда танкка қарши ракеталар бор.

ИШИДга қарши амалиётларда улар ҳаводан иттифоқчиларнинг мададини олиб турган, бироқ ҳозир Сурияннг шимолий чегарасидаги очиқ ҳудудларда қақшатқич ҳаво ва артиллерия ҳужумига учрашлари тайин.

2019 йил октябрига келиб Суриядаги кучлар нисбати

Туркия нима истайди?

Туркия амалиётдан мақсад “чегарада террорчилик йўлаги юзага келишига тўсқинлик қилиш ва курд жангариларидан холи бўлган хавфсиз ҳудуд барпо этиш” эканини айтади. У мана шу ҳудудга ҳозирда Туркияда яшаётган қочқинларнинг деярли ярмини – икки миллон кишини жойлаштирмоқчи.

Бироқ танқидчилар бу амалиёт Шимолий Суриядаги маҳаллий курд аҳолисига нисбатан “этник тозалаш” бўлиши, 300 000 кишини ўз яшаб турган жойидан кўчишга мажбур қилиб, ИШИДнинг қайтадан жонланишига имкон бериши ҳақида айтадилар.

Туркия эса SDF’нинг асосий кучи бўлган Шимолий Суриядаги YPG курд ҳарбий ташкилотини Курдистон Ишчи Партиясининг бир қаноти деб ҳисоблайди.

Бу вазият ИШИДга қандай таъсир қилади?

SDF айни пайтда 7 та қамоқхонада 12 000 дан ортиқ ИШИД аъзоларини асирликда ушлаб турганини, уларнинг камида 4 000 нафари хорижлик эканини айтади. Бу қамоқхоналарнинг аниқ манзили маълум эмас, аммо баъзи хабарларга кўра улар Туркия билан чегара яқинида жойлашган.

Сурия шимолидаги қочқинлар лагерлари ва уларда яшаётганлар сони

ИШИД жангчиларининг оила аъзолари жамланган икки лагер – Рож ва Айн Исса жойлашган ерлар ҳам Туркия барпо этмоқчи бўлган “хавфсиз ҳудуд” ичига киритилган.

Чегарада жанглар бошланар экан, курдлар буёғига ҳам ИШИД жангчилари сақланадиган қамоқхоналарни қўриқлайдими, йўқми, ҳозирча номаълум.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан