Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суриядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун учинчи операцияга тайёргарлик кўрилмоқда
29.11.2020 10:38,  
193

«Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон раҳбарияти «Меҳр» инсонпарварлик операциясини илк бор 2019 йил май ойи охирида амалга оширган, ўшанда 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Uzbekistan Airways’нинг Сурия пойтахти Дамашқдан амалга оширилган махсус рейси билан Ўзбекистонга олиб келинган эди.

Кейинчалик ушбу операция давомида Ўзбекистон томони маълум бир қийинчиликларга дуч келгани аён бўлган эди. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир давлат Суриядан ватандошларни олиб қайтиш учун Ўзбекистон самолётини уриб тушириш билан таҳдид қилганини маълум қилган эди.

2019 йилнинг октябрь ойида эса Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан ўзбекистонликларни қайтариш бўйича иккинчи махсус операция амалга оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан