Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
20.04.2021 11:18,  
329

Сапаров Илҳом Очилович Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

У 1975 йил Термиз туманида туғилган. 2002 йил Термиз давлат университетининг бакалавр, 2011 йил магистр йўналишларини тугатган. Мутахассислиги бўйича ўқитувчи.

И. Сапаров меҳнат фаолияти давомида Термиз пегагогика коллежи жисмоний тарбия ва биология фани ўқитувчиси, бўлим мудири, ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи, Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари, Термиз банк коллежи директори, Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири вазифаларида ишлаган. 2017 йилдан Сурхондарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2018-2021 йилларда Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан