Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти фаолияти қайта тикланди.Хакерларни қандай жазо кутмоқда?
7.01.2021 11:13,  
391

Аввал хабар қилганимиздек, 2021 йилнинг 6 январ куни Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради. 
Ҳозирда мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникасия технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК ходимлари томонидан бартараф этилиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайти (сурхондарё.уз)нинг ишлаши таъминланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 
Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари веб-сайтлари ишчи ҳолатини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва унинг қуйи тузимлари расмий веб-сайтларини такомиллаштириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича чоралар белгиланди.
Мазкур веб-сайтларга уюштирилган ҳужум бўйича ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.
Жумладан, кодекснинг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди, шунингдек, компютер тизимини бузиш (компютер саботажи):
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, шунингдек, такроран ёки хавфли ресидивист томонидан содир этилган бўлса:
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, дейилган расмий хабарда. 
 
Эслатиб ўтамиз, хакерлар томонидан сайтда қолдирган хабарда улар бутун вилоят ҳокимлиги тизимига кирганини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишлари тарқатиб юборилиши айтилган. Хакерлар томонидан хокимликнинг АКТ бўлимида ишлайдиган ходимнинг калтаклангани ва ишдан олингани айтилган эди, унга жавобан ҳокимлик ушбу иддаоларнинг барчасини рад этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан