Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда 1 млн сўм пора олмаган ЙПХ инспектори телевизор билан мукофотланди
21.06.2021 07:58,  
85

Сурхондарёда хизмат вазифасини бажариш жараёнида пора олмаган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори тақдирланди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 июнь куни Жарқўрғон туманида кундалик хизмат вазифасини бажариш жараёнида «Газ-53» автомобилининг ҳайдовчиси қоидабузарлик юзасидан чора кўрилмаслиги эвазига Ў.Бердиевга 1 миллион сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходим томонидан билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига маълум қилиниб, пора беришга уринган ҳайдовчи қўлга олинган.

«Ходимнинг хизмат фаолиятидаги садоқати ва масъулиятлилиги инобатга олиниб, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ва вилоят ИИБ раҳбариятининг миннатдорчилиги билдирилиб ва қимматбаҳо совға топширилди», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан