Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда 22 ёшли йигит отасига тегишли машинада ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди
16.03.2021 08:39,  
267

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 22 ёшли йигит автомашинада ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда  ЙҲХББ.

Маълум қилинишча, ЙТҲ 2021 йил 13 март куни 22:30 атрофида «Нилоба» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1 456-километрида юз берган. Суриштирув давомида автоҳалокатни туманнинг «Турмушобод» маҳалласида яшовчи 22 ёшли йигит содир этган.

Йигит отасига тегишли бўлган LADA Granta машинасида ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг четидаги ариқдан ўтиб кетган. Шундан сўнг машина дарахтга урилиб, йигит воқеа жойида ҳалок бўлган.

Аниқланишича, ҳалокатга машинанинг катта тезликда бошқарилгани ва шу кунда ёмғир ёғиб, об-ҳавонинг ёмонлиги сабаб бўлган. Бундан ташқари, йигит ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига бир йил бўлгани сабабли ҳали машина бошқариш малакаси етарли бўлмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан