Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда аҳолининг чорвасини бўғизлаб келган номаълум ҳайвоннинг болалари топилди
26.05.2021 18:46,  
538

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Музрабод туманида одамларнинг қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвон уриб ўлдирилгани айтилган видео тарқалди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат 24—25 май кунлари жойига чиқиб ўрганилган.

Маълум қилинишича, номаълум ҳайвон томонидан 10 дан ортиқ чорва моллари бўғизлаб кетилган ва маҳалла фуқаролари йиғилиб, тунда ҳайвонни таъқиб қилган ва таёқлар ёрдамида уриб ўлдирган.

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг сўзларига кўра, номаълум йиртқич уй ҳайвонларини бўғизлаб, уларнинг қонини ичиб кетган, гўштини емаган. Унинг ортидан келган дайди итлар эса ўлган жонзотнинг гўштини еб келган.

Мазкур йиртқич кундуз кунлари ҳам қишлоққа келгани сабаб аҳоли ёш болаларидан хавотирда юрган.

«300 га яқин ёшлар кечаси соат 04:00—05:00 ларгача ухламай чиқди. Участка нозири билан овчилар ҳайвоннинг каттасини ушлади ва у ёқиб юборилди», — дейди Абдуҳамид Рашидов исмли фуқаро.

Шундан сўнг, «Орият» маҳалласи ҳудудидаги «Шомуродов Акбар» фермер хўжалигига қарашли даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топиб олинган. Ҳозирда ушбу ҳайвон боласи қаровсиз қолиб кетгани ва ушбу ҳайвонни сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида Термиз ҳайвонот боғига топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан