Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда боласини ҳожатхонага ташлаб кетган аёлнинг номусига ўз амакиваччаси текканлиги маълум бўлди
11.07.2019 11:22,  
58

Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулованинг маълум қилишича, боласини ҳожатхонада туғиб, ўша ерга ташлаб кетган Ф.Т.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Сурхондарё вилоятининг Денов туманида боласини ҳожатхонага ташлаб кетган аёл воқеаси бўйича муносабатини эълон қилди.

Ушбу ҳодиса сабаблари, илдизларига тўхталадиган бўлсак, аввало, Шавкат Мирзиёевнинг Термиздаги «Султон Саодат« мажмуасини зиёрат қилиш чоғида ёшларнинг исломий таълим-тарбиядан узоқ қолганини баҳолаб, «Очиқ айтсак, одамларни тарбиясига ислом нур эканлигини сингдиролмадик. Фожиамиз мана шу ерда«, — деб айтган сўзларини эслаш зарур бўлади.

Чунки Деновда бўлган мана шу мудҳиш ҳолатда ҳам никоҳсиз бола кўриш, оиласига хиёнат қилиш фожиаси болани туғиб ҳожатхонага ташлаб ўлдириш хулосасигача бориб етишининг негизида оилада, атроф муҳитда ,аввало, нафақат диний, балки инсоний ахлоқ қоидаларни, маърифатни англаб етмаслик, халқининг қадриятларини ҳурмат қилмаслик сабаби ётибди.

Бугунги кунда жамоатчилик томонидан бот-бот такрорланаётган «масъуллар қаерга қарашяпти?» деган эътироз ҳам ўринли.

Шу ўринда Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулованинг Денов туманида бўлган ҳолат юзасидан берган маълумотига тўхталиш жоиз. Маълум бўлишича, оилада 6 фарзанд — 2 нафар ўғил, 4 нафар қиз улғаймоқда. Ф.Т.нинг маълумоти ўрта махсус, отаси ишлашга рухсат бермаганлиги учун уйида тикувчилик билан шуғулланиб келган. Амакисининг ўғли, 1990 йилда туғилган ўзи билан бир маҳаллада яшовчи А.Т., унинг номусига теккан.

Бола 2 июлда туғилган, онаси ва ўзидан бошқа ҳеч ким билмаган. Отаси ва ака-укасидан қўрққанидан, қариндош-уруғ, қўни-қўшнидан уялганидан онаси билан келишган ҳолда болани йўқ қилиш учун шу йўлни топган. Бола ҳожатхона янги тозаланганлиги ва орқа томони билан тушганлиги сабабли ва ўз вақтида топилиб, тиббий ёрдам кўрсатилганлиги учун тирик қолган, ҳозирда саломатлиги яхши.

Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси оиладан хабар олди. Оила маҳалланинг оддий оилаларидан. Отаси ҳам, оила аъзолари ҳам воқеадан хабар топгач яна бир хатоликка йўл қўйиб қўймаслиги учун уларга вазиятни борича қабул қилиши ва яна кескинлаштирмаслиги тушунтирилди. Ҳозир вазият назоратга олинди, болага гувоҳномани расмийлаштириш чораси кўрилмоқда.

Кўриниб турибдики, юқоридаги ҳолни содир этган эркак ва қиз яшаётган маҳаллада маърифий муҳит етарлича соғломлаштирилмаган. Қиз ҳомиласини «ҳожатхонага ташлаш учун» кўтариб юрган 9 ой давомида ҳеч ким ҳеч нарсани сезмаган.

Ҳозирда жиноят содир этган аёл ҳақида шов-шувли эътироз ва ҳақоратга тўла минглаб изоҳлар ва фикрлар кузатилмоқда. Бироқ Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳам аёл катта хато, ҳатто жиноят қилиб қўйса ҳам унга нисбатан омманинг нафратини қўзғатиш, «бу аёлга ўлим» қабилидаги кайфиятни уйғотишга ҳақли эмас. Чунки барча қатламдаги зарбага учраган, жинояти замирида битта ўзи турмаган аёлларни ҳам ҳимоя қилиш қонунга зид эмас.

Боласини туғиб ҳожатхонага ташлаб юборган аёлнинг қилмишини мутлақо оқламаган ҳолда, ҳолат юзасидан қўзғатилган тергов иши якунларини кутиб, аёл ва унинг оиласини ҳозирги мураккаб руҳий ҳолатдан олиб чиқиш билан шуғулланиш Хотин-қизлар қўмитасининг вазифасидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан