Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда «Жигули»да 16 кишини олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди
19.05.2021 21:00,  
249

Сурхондарё вилоятида 16 нафар фуқарони ўз машинасига миндириб ҳаракатланган ҳайдовчи ЙПХ ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди — дея маълум қилмоқда 'Effect.uz'.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 15 май куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл хавфсизлиги бошқармаси Йўл патруль инспекцияси ходимлари томонидан вилоятнинг олис туман ва шаҳарларида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган махсус рейд тадбирлари бўлиб ўтган.

Рейдлар давомида 75 N 574 АА рақамли «Жигули» русумли автотранспорт воситаси инспекторлар томонидан тўхтатилганда, ушбу транспорт воситасининг конструкциясида белгиланмаган, яъни ўриндиқлар сонидан ошиқ йўловчилар ҳаракатланиб келаётганлиги аниқланган.

“Машинада 16 нафар фуқароларнинг борлиги аниқланди. Бу бўйича автотранспорт эгасига нисбатан Йўл ҳаракатлари қоидаларининг 159-моддаси билан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бундан ташқари, фуқароларга ҳайдовчининг қилган ҳуқуқбузарлиги, унинг қонунга риоя қилмаганлиги ва бунақа жараёнларда аянчли йўл транспорт ҳодисаси келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди”, – дейди Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати ходими Элнур Абраев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан