Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда коронавирус беморлари учун 592 ўринли тақсимот пункти иш бошлайди
4.08.2020 20:22,  
186

Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт ҳамда “Алпомиш” кураш мажмуалари биноларида яқин кунларда 592 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари ўз фаолиятини бошлайди.

Пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган ушбу шифо масканларида тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат қилган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Мазкур вақтинчалик пунктлар тиббий кўрик учун зарур замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланиб, малакали тиббиёт ходимлари жалб этилади. Беморлар учун кислородли ўринлар тайёрланади.

Ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолининг тиббий хизмат билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан