Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда қайнака уй талашиб келинни ургани айтилган хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди
3.05.2021 08:44,  
3285

Ижтимоий тармоқларда бир эркакнинг аёлни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Унда воқеа Сурхондарёда бўлгани, қайнака уй талашиб келинни ургани айтилган. Сурхондарё вилояти ИИБ ушбу хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат Денов туманида юз берган. Туманнинг «Буюк ипак йўли» маҳалласида яшовчи Қ.С. 22 апрель куни вилоят ИИБ 102 рақамига қўшниси Х.Г. уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. Ушбу мурожаат, шунингдек, туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномаси навбатчилик қисмида қайд этилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари бўйича суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилган ва калтакланган аёлнинг олган тан жароҳати енгил тан жароҳати тоифасига киради деб хулоса чиқарилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши билдирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан