Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда тез ёрдам хизматига 20 та Damas топширилди
4.01.2021 09:34,  
92

Сурхондарёда 2 январь куни шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаларига 20 та Damas топширилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маълум қилишларича, ушбу транспорт воситалари 14 та тумандаги ТТБнинг тез ёрдам бўлимлари ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчаларига берилди. «Натижада яна 20 та янги иш ўрни яратилди», — дейилади ҳокимлик ахборотида. Автомобильларни топшириш маросимида вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳам иштирок этиб, тизим ходимларига самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирган.

Шундай қилиб, вилоятда тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатаётган тез ёрдам машиналари сони 212 тага етган. Қўшимча қилишларича, яқин вақт ичида тез тиббий ёрдам бўлимларининг чекка ва олис ҳудудлардаги шохобчаларига яна 20 та махсус автомашина ажратилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, 18 декабрь куни Тошкент ёшлар форуми доирасидаги чиқиши чоғида соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳаси эҳтиёжлари учун Damas автомобилларини сотиб олиш амалиёти тўхтатилганини маълум қилган эди.

«Авваллари иқтисодиёт имкониятларидан келиб чиқиб, Damas сотиб олинарди. Ҳозир тиббиёт учун Damas етказиб бериш тўхтатилган. Фақат янги ва замонавий автомобиллар жорий этилмоқда, улар орасида Самарқандда ишлаб чиқарилганлари ҳам, чет эл мамлакатларидан олиб келинган хорижий автомобиллар ҳам бор. Соғлиқни сақлаш тизими автопарки тўлиқ янгиланмоқда. Damas сотиб олиш тўхтатилган», — деганди ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Иноятов.

2019 йил ноябрь ойи маълумотларига кўра, мамлакатда 2500 га яқин тез тиббий ёрдам машиналари бўлиб, улардан 2217 таси Damas автомобиллари эди. Ўша вақтда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари (ҳозирда шу вазирлик раҳбари) бўлган Абдуҳаким Ҳожибоев 2021 йилгача Damas микровенлари базасидаги барча тез тиббий ёрдам машиналари замонавий реанимобилларга алмаштирилишини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан