Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда ўтказилган тўй туфайли 250 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди
17.06.2020 12:18,  
568

Аввал хабар қилганимиздек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов маҳаллий телевидение орқали чиқиш қилиб, вилоятдаги ҳозирги эпидемиологик вазият ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун кучайтирилган тартибда зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида маълум қилди.

Шунингдек, тўй ва маракаларнинг белгиланган талаблар бўйича ўтказилмаганлиги натижасида ҳам кўплаб фуқаролар карантинга олинмоқда.

Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида 250 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди.

Шу тариқа ҳозирда вилоятда 4118 нафар фуқаро карантинга олинган. Уларнинг 298 нафари тиббиёт муассасаларида, 678 нафари сиҳатгоҳ ва махсус биноларда, 3142 нафари эса ўз уйларида кузатувда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан