Яккабоғ туманида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи А.Ғиёсовнинг 5200 дан зиёд товуқлари нобуд бўлди.
«Пайшанба куни электр энергиясида вақти-вақти билан узилиш бўлиши оқибатида, шунингдек, «движог»имизнинг носозлиги сабабли паррандалар сақланадиган бинодаги ҳавони тортиб турадиган 12 та ускунамиз ишламай қолган. Натижада, товуқларнинг ўзидан чиқадиган «аммиак» гази тоза ҳавога чиқарилмагани боис паррандаларимиз нобуд бўлди», — деган у Kun.uz мухбирига.
Тадбиркорнинг айтишича, айни вақтда электр энергияси узатиш билан боғлиқ муаммолар йўқ. «Движок» ҳам шай ҳолатга келтириб қўйилган.